Ўзбекистон МСК Президент сайлови кунини белгилади
09/09/2016 15:48
Ўзбекистон МСК Президент сайлови кунини белгилади
09/09/2016 15:48
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 4-декабрь куни Ўзбекистонда янги Президент сайлови бўлиб ўтади. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов маълум қилди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 96, 117-моддалари ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонуннинг 8-моддасига, “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги Қонуннинг 5 ва 9-моддаларига мувофиқ 2016-йил 4-декабрь, якшанба кунини Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни деб белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси жорий йилнинг 9 сентябридан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича сайлов кампанияси бошланганлигини эълон қилди.
Telegram- !
25/04/2024Батафсил
$ 1 | 12667.00 | +0.022% |
1 | 13481.49 | -2.022% |
₽ 1 | 135.77 | -0.506% |