Қирғизистон Президенти Ўзбекистонга келди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қирғизистон Республикаси Президенти Сооранбай Жээнбеков 13 декабрь куни расмий ташриф билан мамлакатимизга келди.
13/12/2017Батафсил
2017 йил 11-13 декабрь кунлари АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID), Ўзбекистон Фанлар академияси ва Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда бошқа ҳамкорлар билан биргаликда “Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги учун маргинал сув ресурсларидан фойдаланишда инновациялар” мавзусида уч кунлик халқаро семинар ташкил этилди.
13/12/2017Батафсил
1948 йил 9 июлда Сан-Франциско шаҳрида (АҚШ) имзоланган Халқаро меҳнат ташкилотининг бирлашмалар эркинлиги ва касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисидаги 87-Конвенцияси 2017 йилнинг 12 декабридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси учун кучга кирди.
13/12/2017Батафсил
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Ниғматилла Йўлдошев бошчилигидаги делегация 2017 йилнинг 13 декабрь куни Истанбул шаҳрида (Туркия) бўлиб ўтадиган Ислом ҳамкорлик ташкилотининг фавқулодда саммитида иштирок этади.
13/12/2017Батафсил
2017 йилнинг 12 декабрь куни мамлакатимизга Қирғизистон Президенти Сооронбай Жеэнбековнинг расмий ташрифи арафасида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ҳукуматлари делегациялари ишчи гуруҳларининг тўрт кунлик учрашуви якунланди.
13/12/2017Батафсил
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Иргашев бошчилигидаги делегация 2017 йилнинг 12 декабрь куни Норвегиянинг Осло шаҳрида бўлиб ўтадиган Афғонистон бўйича Халқаро мулоқот гуруҳининг (ХМГ) навбатдаги мажлисида иштирок этади.
11/12/2017Батафсил
2018 йил 1 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитой Халқ Республикасига давлат ташрифи доирасида 2017 йил 12 майда имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида халқаро автомобил транспорти тўғрисидаги битим кучга киради.
11/12/2017Батафсил
Бизнинг мақсадимиз – Тошкентни иқтисодиёти самарали, жадал ва барқарор ривожланаётган, иқтисодиёти янгича шакл – “илмга асосланган иқтисодиёт”, “инновацияга асосланган иқтисодиёт” ва қудратли “ахборот ҳамжамияти”га таянувчи шаҳарга айлантириш.
11/12/2017Батафсил
2017 йилнинг 7-8 декабрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЙХҲТ) иштирокчи мамлакатлари Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 24-мажлисида иштирок этди.
11/12/2017Батафсил
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация 2017 йил 11 декабрь куни Ашхабод шаҳрида бўлиб ўтадиган “Халқаро муносабатларда бетарафлик сиёсати ва превентив дипломатия: Туркманистон тажрибаси ва унинг аҳамияти”, “БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази: Марказий Осиё билан минтақадаги тинчлик ва тараққиётга йўналтирилган ҳамкорликнинг 10 йиллиги” мавзуларидаги халқаро конференцияларда иштирок этади.
11/12/2017Батафсил
$ 1 | 12667.00 | +0.022% |
1 | 13481.49 | -2.022% |
₽ 1 | 135.77 | -0.506% |