Олимпиада чемпиони Ҳасанбой Дўсматов профессионал боксга ўтмоқда
22/08/2016 12:24
Олимпиада чемпиони Ҳасанбой Дўсматов профессионал боксга ўтмоқда
22/08/2016 12:24
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган Олимпиада ўйинлари чемпиони Ҳасанбой Дўсматов профессионал боксга ўтмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ҳасанбой Дўсматов Рио-де-Жанейро Олимпиадасида бокс бўйича 49 кг. вазнда олтин медални қўлга киритди.
Олимпиададан сўнг ўзбекистонлик боксчи ЖАРнинг “Golden Gloves” промоутерлик компанияси билан профессионал шартнома имзолади. Унинг шартлари ошкор этилмаган.
“Бу боксчига қараб туриб, унинг нақадар иқтидор эгаси эканлигига ишонгинг келмайди”, - деди “Golden Gloves” компанияси раҳбари Родни Берман.
Ҳасанбой Дўсматовнинг 52 кг. вазн тоифасига ўтиши кутилмоқда.
Берманнинг сўзларига кўра, Дўсматов профессионал рингдаги биринчи жангини ЖАРда декабрь ойида ўтказади. 2017-йилда Дўсматов яна 3 та жанг ўтказади.
26/09/2023Батафсил
25/09/2023Батафсил
$ 1 | 12190.01 | +0.098% |
1 | 12987.24 | -0.314% |
₽ 1 | 126.91 | +0.674% |