Рио-2016: Ўзбекистон бокс мусобақаларида медал жамғариш бўйича 1-ўринни эгаллади
22/08/2016 12:21
Рио-2016: Ўзбекистон бокс мусобақаларида медал жамғариш бўйича 1-ўринни эгаллади
22/08/2016 12:21
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Рио-2016 Олимпиада ўйинларидаги асосий медаллар шодаси бизга бокс мусобақаларидан келди. Вакилларимиз бокс мусобақасида 3 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритишди. Бу эса бокс бўйиа иштирок этган барча мамлакатлар орасида энг яхши натижадир.
Ўзбекистон термасидан кейин бокс мактаби кучли ҳисобланган Куба термаси жой эгаллади – 3 та олтин ва 3 та бронза. Учинчи ўриндан Франция термаси жой олди – 2 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза.
Эслатиб ўтамиз, умумий ҳисобда Ўзбекистон терма жамоаси 13 та медални қўлга киритди: 4 та олтин, 2 та кумуш ва 7 та бронза медали.
26/09/2023Батафсил
$ 1 | 12190.01 | +0.098% |
1 | 12987.24 | -0.314% |
₽ 1 | 126.91 | +0.674% |