Рио-2016: Бектемир Мелиқўзиев финалга чиқди
20/08/2016 13:54
Рио-2016: Бектемир Мелиқўзиев финалга чиқди
20/08/2016 13:54
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида давом этаётган Олимпиада ўйинларида ҳамюртимиз Бектемир Мелиқўзиев 75 кг вазн тоифасида жанг олиб бормоқда.
Ярим финалда боксчимиз мексикалик Мисаел Родригезга қарши рингга чиқди. Муросасиз кечган жангда Мелиқўзиев 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва финалга йўл олди. Бу дегани камида кумуш медали нақд. Энди финалда у кубалик Арлен Лопез билан баҳс олиб боради.
Ҳозирда терма жамоамиз ҳисобида 8 та медал бор: 2 та олтин, 1 та кумуш ва 5 та бронза.
Telegram- !
23/04/2024Батафсил
22/04/2024Батафсил
$ 1 | 12667.00 | +0.022% |
1 | 13481.49 | -2.022% |
₽ 1 | 135.77 | -0.506% |