logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

ФАО мутахассислари «Hosildor zamin» ўқув мажмуаси-кўчатхонаси тингловчилари учун тренинг ўтказдилар

ФАО мутахассислари «Hosildor zamin» ўқув мажмуаси-кўчатхонаси тингловчилари учун тренинг ўтказдилар

08/06/2023 13:33

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси мутахассислари Қашқадарё вилоятида жойлашган «Hosildor zamin» ўқув мажмуаси-кўчатхонаси тингловчилари учун «Томорқа хўжаликларида қишлоқ хўжалиги экинларини диверсификация қилиш ва тадбиркорликни ривожлантириш» мавзусида тренинг ўтказдилар. Машғулотлар Глобал Экологик Жамғарма (GEF) томонидан молиялаштирилаётдиган «Марказий Осиё ва Туркиянинг қурғоқчил ва шўрланган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш ландшафтларида табиий ресурсларни комплекс бошқариш» (CACILM-2) лойиҳаси кўмаги билан ташкил қилинди.

Тренинг давомида ФАО мутахассислари томорқадан самарали фойдаланишда экинлар хилма-хиллигининг аҳамияти, тадбиркорлик асослари, молиявий саводхонлик, бюджет тақсимоти, шунингдек алмашлаб экиш тизимларини ташкил этиш, томорқаларда сабзавот экинларини етиштиришнинг ўзига хос хусусиятлари ва бошқа масалалар бўйича тингловчиларга билим ва кўникмалар бердилар. «Hosildor zamin» ўқув мажмуаси-кўчатхонаси тингловчилари ушбу ҳудуддаги ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир бўлган алоҳида оилалари, шунингдек, муаммоларни рўйхатга олиш, аниқлаш, бартараф этиш ва назорат қилиш бўйича сектор раҳбарлари назоратига олинган маълумотлар базаси ҳисобланган «Темир дафтар», «Ёшлар дафтари» ва «Аёллар дафтари»га киритилган ҳамда ижтимоий муҳтож ва соҳага қизиққан ёшлардан иборат.

«Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож гуруҳлари вакилларини уй хўжалигини бошқариш, тадбиркорлик асослари, Қашқадарё вилояти иқлим шароитида кўчат етиштиришнинг ўзига хос хусусиятлари бўйича ўқитиш бандлик муаммоларини ҳал этиш ва уларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволини яхшилашга хизмат қилади. Шу билан бирга, биохилма-хилликни сақлаш учун замонавий илғор технологияларни қўллаш ва деҳқончиликда ресурсларни тежаш усулларидан фойдаланиш жуда муҳимдир», - деди CACILM-2 лойиҳасининг миллий бошқарувчиси Муҳаммаджон Қосимов.

«Hosildor zamin» ўқув мажмуаси-кўчатхонаси мевали дарахтларнинг маҳаллий навларини асраш, уларни ўзгариб бораётган иқлим шароитларига мослаштириш ҳамда in-vitro усулида кўпайтириш мақсадида ташкил этилган. Лойиҳа «Zamin» фонди, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ўртасидаги битим доирасида Европа Иттифоқи ва Жаҳон банки кўмагида ташкил этилган. Ўқув дастури ФАО экспертлари, Тошкентдаги Халқаро қишлоқ хўжалиги университети ва академик М.Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти мутахассислари иштирокида ишлаб чиқилган ҳамда улар таълим жараёнининг барча босқичларида семинар ва тренинглар ўтказишга жалб қилинади. 

ФАО мутахассислари томонидан «Hosildor zamin» тингловчилари учун навбатдаги тренинг июль ойи бошида ўтказилади ва иссиқхоналарни самарали бошқаришга бағишланади.

 

Охирги янгиликлар

Фарғона вилояти делегациясининг Хитойга амалий ташрифи давомида 1,37 млрд. доллар бўлган 29 та инвестициявий келишув ва савдо шартномалари имзоланди

22/09/2023Батафсил

Гендер зўравонликнинг олдини олиш бўйича тренинг ўтказилди

22/09/2023Батафсил

Ўзбекистон Президентининг Нью-Йоркка тарихий ташрифи якунланди

22/09/2023Батафсил

МБ валюта курслари 15/09/2023

$ 1 12154.02 -0.066%
€ 1 13037.62 -0.094%
₽ 1 126.47 -0.245%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2022 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+