Наманган вилоятида ЯҲМ ҳажми 3,441 трлн. сўмни ташкил этди
22/07/2016 15:56
Наманган вилоятида ЯҲМ ҳажми 3,441 трлн. сўмни ташкил этди
22/07/2016 15:56
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Наманган вилоятида 2016-йилнинг биринчи ярим йиллигида ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 3 триллион 441,1 миллиард сўмни, ўсиш суръати 9,2 фоизни ташкил этди.
Жумладан, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 12,7 фоиз, қишлоқ хўжалиги 8, истеъмол моллари ишлаб чиқариш 13, инвестицияларни ўзлаштириш 9,8, қурилиш ишлари 12,9, чакана савдо айланмаси 14, хизматлар 12,9 фоизга ошди. 56 корхона томонидан 18,5 миллион доллар миқдорида экспорт амалиёти бажарилди. Ташқи бозорга чиқарилаётган маҳсулотлар тури 21 тага кўпайди.
Президентимизнинг 2015 йил 24 ноябрдаги “2016-2019 йилларда Наманган вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш дастури тўғрисида” ги қарори асосида амалга оширилиши режалаштирилган 57 лойиҳадан 40 таси тижорат банкларининг 10,6 миллион доллар кредит маблағи билан молиялаштирилди. 30 лойиҳа фойдаланишга топширилди.
Telegram- !
23/04/2024Батафсил
22/04/2024Батафсил
$ 1 | 12667.00 | +0.022% |
1 | 13481.49 | -2.022% |
₽ 1 | 135.77 | -0.506% |