logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

Сирдарё вилоятида ЯҲМ январь-июнь ойларида 8 фоизни ташкил этди

Сирдарё вилоятида ЯҲМ январь-июнь ойларида 8 фоизни ташкил этди

22/07/2016 15:56

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Сирдарё вилоятида 2016-йилнинг биринчи ярим йиллигида ялпи ҳудудий маҳсулот 8 фоизга ўсди.

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 9,8, истеъмол товарлари 8,4, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш 5,5, асосий капиталга инвестиция киритиш 6,1, қурилиш ишлари 7,5, чакана савдо айланмаси 10,3, хизматлар ҳажми 14,7 фоизга ошди. Аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 1,7 миллион сўмни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5,6 фоиз кўпдир.

Янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури доирасида 14 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилди. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига 11 минг 500 янги иш ўрни ташкил этилди.

Вилоятда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда хорижий инвестиция иштирокидаги қўшма корхоналар ҳиссаси тобора ортиб бормоқда. Жорий йилнинг биринчи ярмида хорижий инвестициялар иштирокидаги қўшма корхоналар сони 68 тага етди. Бу йўналишда 70,2 миллиард сўмлик 87 лойиҳа амалга оширилди.

Ҳисобот даврида тижорат банклари томонидан 38 лойиҳага 29,6 миллиард сўмлик кредит ажратилди. 2016-2020 йилларда хизматлар соҳасини ривожлантириш дастури бўйича 1 минг 126 хизмат кўрсатиш шохобчаси ташкил этиш белгиланган бўлиб, биринчи ярим йилликда 763 шохобча ишга туширилди ва 2 минг 108 янги иш ўрни яратилди.

Вилоятнинг экспорт салоҳиятини оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳисобот даврида 5 янги корхонанинг экспортга жалб қилиниши ҳисобидан 16 миллион долларлик қадоқланган писта, трикотаж ҳамда мош, ловия, помидор, кўкатлар, карам ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспорти йўлга қўйилди.

Охирги янгиликлар

Ҳисоб палатасига 2025-2027 йиллар учун МДҲ олий аудит органлари раҳбарлари Кенгаши раисининг вазифаси топширилди

29/09/2023Батафсил

Бош вазир Абдулла Арипов Сергели тумани аҳолиси билан учрашиб, мулоқот қилди

29/09/2023Батафсил

Обод бўлаётган овуллар

29/09/2023Батафсил

МБ валюта курслари 22/09/2023

$ 1 12190.01 +0.098%
€ 1 12987.24 -0.314%
₽ 1 126.91 +0.674%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2022 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+