logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

Темир йўлда ўғирлик қилган шахслар 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди

Темир йўлда ўғирлик қилган шахслар 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди

06/12/2022 14:08

Хуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида Ангрен темир йўл йўналишида поездлар ҳаракати хавфсизлигига салбий таъсир қилувчи ўғирлик жинояти билан боғлиқ ҳолатга чек қўйилди.

Хусусан, Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида яшовчи, 1995 й.т., муқаддам ўғирлик жинояти содир этганлиги учун судланган К.Ж., Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида яшовчи, 1999 й.т. С.С. ва Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1996 й.т. М.Ф.лар жорий йилнинг май ойида Тошкент вилоятидаги «Ақча-Облиқ» темир йўл бекатлари оралиғидан ўтувчи бетон устунлардаги юк ва йўловчи поездлар электровозларини юқори кучланишли электр энергияси билан таъминловчи симларнинг жами 140 метрини кесиб олиб, “Дамас” русумли автомашинага юклаб, олиб кетаётган вақтларида қўлга олинган. 

Таъкидлаш лозимки, мазкур шахслар бунга қадар «Кучлик-Тўйтепа» темир йўл бекатлари оралиғидаги 87,5 метр электр симларини ҳамда “Оҳангарон-Ақча” темир йўл бекатлари оралиғидаги 100 метр электр симларини кесиб олиб, сотиб юборишган. 

Жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди томонидан К.Ж., С.С. ва М.Ф.лар Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 

3-қисми «а» банди билан айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига 5 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

 

 
 

 

 

Охирги янгиликлар

Туркиядаги зилзила оқибатида бир нафар ўзбекистонлик аёл ҳалок бўлди

07/02/2023Батафсил

2017-2022 йилларда Ўзбекистонга хорижий инвестицияларни жалб қилишга қаратилган чора-тадбирлар натижаси

06/02/2023Батафсил

Ахсикентдан ноёб тангалар, Қорахонийлар даврига оид бетакрор деворий суратлар ва минг йиллик Дамашқ қиличлари топилди

04/02/2023Батафсил

МБ валюта курслари 06/02/2023

$ 1 11317.06 +0.193%
€ 1 12369.55 -0.435%
₽ 1 160.95 -0.236%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2022 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+