logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

«Кинокарвон» – Наманганда 200 дан зиёд киноижодкорлар меҳмон бўлишмоқда

«Кинокарвон» – Наманганда 200 дан зиёд киноижодкорлар меҳмон бўлишмоқда

26/10/2022 17:33

Кинематография агентлиги томонидан жорий йилнинг 23-29 октябрь кунлари Наманган вилояти маҳаллаларида «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» шиори остида маданий-маьрифий тадбирлар бўлиб ўтиши режалаштирилган эди. Шу муносабат билан айни кунларда бир гуруҳ санъаткорлар Наманган вилоятида бўлиб туришибди.

Кинематография агентлиги жамоаси, таниқли саньаткорлар, маьнавият тарғиботчилари ва киноижодкорлар иштирокида аҳоли вакиллари билан мулоқотлар, концерт дастурлари ва ижодий учрашувлар ўтказилиб, миллий фильмлар намойишини Наманган вилоятининг барча ҳудудларида юқори савияда ташкил этилиши белгиланган.

Тадбирлар давомида Ўзбекистон халқ артистлари Дилором Каримова, Муҳаммадсоли Юсупов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Абдуҳалил Мигноров, Матёқуб Матчонов, Гулчеҳра Саъдуллаева, Анварь Азимов, Алишер Отабоев, шунингдек, Мукаррама Бекмуродова, Хуршид Тўхтаев, Дилшодбек Каттабеков, Маруф Отажонов, Ҳушнуд Сайфуддинов, Отабек Ҳақбердиев, Фарҳод Худойбердиев, Улуғбек Юнусов, Бобур Арслонов, Ҳилол Насимов, Фотиҳ Насимов, Акмал Назаров, Зухриддин

Режаметов каби йигирмадан ортиқ саньаткорлар иштирокида ижодий учрашувлар ҳам ташкил этилади.

«Кинокарвон» тадбирлари доирасида «Талваса», «Муҳаббат баҳори», «Аёл қалби», «Бир кунлик тўй», «101 рейс», «Меьрос», «Пулинг бўлса», «Аёл қисмати», «Барон 2. Соғинч» ва «Ватан остонасида» каби 15 дан ортиқ бадиий ва ҳужжатли фильмларнинг намойишлари ўтказилади.

«Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» шиори остида Наманган вилоятида ўтказилаётган маданий-маърифий тадбирлар аҳоли вакилларига кўтаринки кайфият бахш этмоқда. Наманганликлар ўзига хос маънавий озуқа бера оладиган фильмлар намойишидан мамнун эканликларини яшириб ўтиришмаяпти. 

«Биласизми, «Мерос» кинокартинаси жуда таъсирли ва ишонарли чиққан. Ушбу фильм ватанимизни қадрига етиб, тинчлигимиз энг катта бойлигимиз эканлигини ҳамиша ҳис қилиб яшашга ундайди. Тинч омон бахтли ҳаёт кечириш ҳам, аксинча уни барбод қилиш ҳам ҳар бир инсоннинг ўз қўлида. Шундай экан огоҳлик давр талаби бўлиб турган бир пайтда бундай фильмлар ҳар қандай кишини сергак тортишга ва огоҳ бўлишга чорлайди» – дейди томошабинлардан бири.

Шу билан бирга Кинематография агентлиги «Кинокарвон» жамоаси вакиллари ва таниқли санъат намоёндалари жойларда Наманган халқи билан юзма-юз учрашишиб мулоқотлар ўтказишди. 

«Бир гуруҳ ҳамкасблар билан Намангандамиз. Биз санъаткорлар водийга ҳар сафар бошқача иштиёқ билан ташриф буюрамиз. Бу ерда ҳамманинг кўнгли санъатга ошуфта, ижодни севишади.

Мамлакат бўйлаб кинотарғибот ўтказаётган «Кинокарвон» жамоаси 23-29 октябрь кунлари Наманганда ижодий учрашувлар, янги фильмлар намойишини ўтказади. Ушбу тадбирлардан асосий мақсад халқимиз билан жонли мулоқотда бўлиш, уларни маданий хордиқ чиқаришини таъминлаш, киноижодкорларимизнинг янги ижодий ишлари билан таништириш. Ҳудудлардаги ижодий кечалар, байрам дастурлари «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» шиорига ҳамоҳанг ўтмоқда», – дея ўз фикрларини билдирди Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулчеҳра Саъдуллаева.

Эслатиб ўтамиз, Намангандаги «Кинокарвон» тадбирлари 29 октябрга қадар давом этади.

 

Охирги янгиликлар

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда БАА Президенти девонининг таълим ва тадқиқотлар бўйича котибияти ўртасида англашув меморандуми имзоланди

18/03/2023Батафсил

Нурафшон шаҳрида майнинг крипто-активлари қурилмаларини ўрнатган шахслар аниқланди

17/03/2023Батафсил

Нукус шаҳрида оммавий тартибсизликларни содир этганликда айбланаётган 39 нафар судланувчига суд ҳукми эълон қилинди

17/03/2023Батафсил

МБ валюта курслари 17/03/2023

$ 1 11417.98 -0.276%
€ 1 12123.61 -0.837%
₽ 1 149.33 -1.256%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2022 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+