logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

Деҳқонободда «KamAZ» ва «Gentra» тўқнашди. Икки киши вафот этди

Деҳқонободда «KamAZ» ва «Gentra» тўқнашди. Икки киши вафот этди

28/11/2021 12:55

Деҳқонобод туманида мудҳиш ЙТҲ содир бўлди. М39 халқаро автомобил йўлининг тумандаги «Бибиқорасоч» маҳалласи ҳудудидан ўтган қисмида 2021 йилнинг 27 ноябрь куни соат тахминан 14:30 да «KaMAZ» ва «Gentra» автомобиллари тўқнашди.

ЙТҲ натижасида «Gentra» автомобилининг икки нафар йўловчиси воқеа жойида вафот этган бўлса, ҳайдовчи ва яна бир йўловчи туман шифохонасига ётқизилган.

Маълум бўлишича, Китоб туманида яшовчи фуқаро бошқарувида бўлган «Gentra» «Ғузор—Термиз» йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келиб, «Бибиқорасоч” маҳалласи ҳудудидаги М39 халқаро автомобил йўлининг 1269 км.га етганда олдиндаги автобусни қувиб ўтиш мақсадида чап томонга қарама-қарши йўналишга чиққан. Оқибатда туманнинг «Отқамар” маҳалласида яшовчи фуқаро бошқарувида бўлган «KamAZ» билан тўқнашган. Натижада «Gentra» йўловчилари Ж.П. ва З.П. ҳодиса содир бўлган жойда вафот этган. Ҳайдовчи ва яна бир йўловчи эса тан жароҳати олиб туман шифохонасига ётқизилган. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилгач, яшаш уйига жавоб берилган.

 

Оҳирги янгиликлар

Оқолтин туманида «Исузу» русумли автобусга ўрнатилган газ баллонида ёрилиш содир бўлди

18/08/2022Батафсил

СOVID-19: «Кентавр» ва «дельтакрон» беморларда қандай аломатлар билан кечмоқда?

17/08/2022Батафсил

Педагогик таълимни ривожлантириш бўйича республика кенгашининг илк йиғилиши бўлиб ўтди

17/08/2022Батафсил

МБ валюта курслари 12/08/2022

$ 1 10922.03 +0.163%
€ 1 11289.01 +1.220%
₽ 1 180.31 0.000%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2022 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+