logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

Union Pay халқаро карталари энди HUMO тармоғида қабул қилинади

Union Pay халқаро карталари энди HUMO тармоғида қабул қилинади

26/03/2021 11:41

2021 йил 23 март куни Миллий банклараро процессинг маркази (МБПМ) ва  UnionPay International (UPI) тўлов тизими ўзаро ҳамкорлик бошлаганини эълон қилдилар. Энди UnionPay карта эгалари товар ва хизматлар учун тўловларни амалга оширишлари, шунингдек бутун Ўзбекистон бўйлаб HUMO терминал ва банкоматлари орқали нақд пулларни ечиб олишлари мумкин.

«Биз илғор ва қулай ечимларни тақдим этиш ҳамда хорижий меҳмонлар учун қўшимча имкониятларни яратиш устида ишлашни давом этамиз. Мен HUMOнинг халқаро ҳамкорлари рўйхатидан VISA ва Mastercardдан сўнг UnionPay ҳам ўрин олганидан хурсандман. Ишончим комилки, UnionPay халқаро карталари эгалари алоқасиз тўлов қулайликларини ижобий баҳолашади. Шуни эслатиб ўтиш лозимки, UnionPay  карталаридан тўловларни қабул қилишни бошлаш учун тадбиркор банкка бориши шарт эмас, онлайн янгиланишдан сўнг терминал дарҳол карталар билан ишлашга тайёр бўлади», – дейди МБПМ директори Курбанов Шухратбек.

Шундай қилиб, МБПМ иш бошлаганидан 2 йил ўтмай, тўртта тизимнинг карталарига хизмат кўрсатишни бошлади: HUMO, Mastercard, VISA, UnionPay International.

2021 йил март ойига келиб республика бўйлаб 4 100 дан ортиқ банкоматлар ва 230 000 та терминаллар ўрнатилди.

Оҳирги янгиликлар

"Ўзбекистонда тоғ ва водий ўрмонларини барқарор бошқариш» ФАО/ГЕФ лойиҳасини Мувофиқлаштириш қўмитаси йиғилиши

09/04/2021Батафсил

ФАО ва Ўзбекистон ўртасида озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида 2025 йилгача ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди

08/04/2021Батафсил

«ИННОПРОМ»: Таълим – саноат билан чамбарчас боғлиқ бўлиши керак

08/04/2021Батафсил

МБ валюта курслари 09/04/2021

$ 1 10473.07 -0.059%
€ 1 12426.30 -0.227%
₽ 1 135.81 +0.563%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2021 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+