logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

Навоий вилояти ҳамда гидроэнергетика тармоғидаги инвестиция лойиҳалари тақдимот қилинди

Навоий вилояти ҳамда гидроэнергетика тармоғидаги инвестиция лойиҳалари тақдимот қилинди

24/02/2021 00:10

 

Президент Шавкат Мирзиёев 22 февраль куни Навоий вилоятида ҳамда гидроэнергетика тармоғида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди.

 

Навоий вилояти – саноатлашган ҳудуд. Тоғ-кон, кимё, қурилиш материаллари ва тўқимачилик тармоқлари вилоят иқтисодиётининг “драйвер”лари ҳисобланади. Бу ерда йилига 65 триллион сўмликдан зиёд саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

 

Жорий йилда Навоий вилоятида 576 та лойиҳа амалга оширилиши мўлжалланган. Уларнинг умумий қиймати 18 триллион 600 миллиард сўм. Соҳалар кесимида айтганда, лойиҳаларнинг 200 таси саноат, 179 таси хизмат кўрсатиш, 197 таси қишлоқ хўжалиги тармоқларида. Буларнинг натижасида қарийб 18 триллион сўмлик ишлаб чиқариш қуввати ташкил этилиб, 16 мингта иш ўрин яратилади. 123 миллион долларлик импорт ўрнини босувчи маҳсулот тайёрланиб, 125 миллион долларлик экспорт таъминланиши кўзда тутилган.

 

Хусусан, қурилиш материаллари тармоғида акрил тош, базальт панеллар, ёғоч толали плиталар, пол ва девор учун қопламалар, шиша маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Мисол учун, Зарафшон шаҳрида ойна корхонасини шу йил декабрда ишга тушириш режалаштирилган. Унда 350 киши меҳнат қилади. 

 

Кимё саноатида 20 та лойиҳа шакллантирилган бўлиб, жорий йилда 9 таси фойдаланишга топширилади. Натижада талаб юқори янги маҳсулотлар ўзлаштирилиб, 430 дан зиёд кишининг бандлиги таъминланади.

 

Тўқимачилик тармоғидаги лойиҳалар ҳам истиқболли. Хусусан, жорий йилда барча шаҳар ва туманларда 28 та корхона ташкил этилиб, 5 минг 800 га яқин иш ўрни яратилиши режалаштирилган.

 

Давлатимиз раҳбари лойиҳаларни сифатли, илмий ёндашган ҳолда амалга ошириш, замонавий технологияларни жалб этиб, қўшимча қиймат яратиш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариб, экспортга йўналтириш юзасидан кўрсатмалар берди.

 

Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 2 майдаги қарори билан 2017-2021 йилларда гидроэнергетикани янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури маъқулланган эди. Бу дастурга жами 3 миллиард 400 миллион долларлик 65 лойиҳа киритилган бўлиб, шундан 34 таси янги қувватлар ташкил этиш, 31 таси мавжудларини модернизация қилишга қаратилган. Бугунги кунда 1 минг 100 мегаваттлик 12 та лойиҳа ишга туширилган. 950 мегаваттлик яна 20 та лойиҳа якуний босқичда амалга оширилмоқда.

 

Жорий йилда умумий қиймати 1 миллиард 420 миллион доллар бўлган 16 та лойиҳа режалаштирилган. Хусусан, 11 та янги гидро электр станцияси қурилиб, 587 мегаватт электр қуввати яратилади. Қолган 5 та лойиҳага кўра, мавжуд станциялар модернизация қилиниб, ишлаб чиқариш имконияти кенгайтирилади.

 

 Тақдимотда соҳани трансформация қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳам маълумот берилди.

 

Президент лойиҳаларни яна бир бор қайта кўриб чиқиб, сифат жиҳатидан такомиллаштириш юзасидан кўрсатмалар берди.

 

Оҳирги янгиликлар

ФАО кўмагида янги ГИС лабораторияси ташкил этилди

24/02/2021Батафсил

Миллий палата: телетиббиёт ҳаракатда

24/02/2021Батафсил

Aгробанк ва Эксимбанк ўртасида 25 миллион долларлик шартнома имзоланди

24/02/2021Батафсил

МБ валюта курслари 26/02/2021

$ 1 10538.53 -0.150%
€ 1 12879.14 +0.326%
₽ 1 143.31 -0.084%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2021 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+