"GM Uzbekistan" I ярим йилликда Россияда 8,57 мингта машина сотди
11/07/2016 12:22
"GM Uzbekistan" I ярим йилликда Россияда 8,57 мингта машина сотди
11/07/2016 12:22
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “GM Uzbekistan”нинг Россияда 2016-йилнинг январь-июнь ойларидаги сотувлари ҳажми 2015-йилнинг шу даврига нисбатан 17 фоизга қисқарди ҳамда 8574 та автомобилни ташкил этди. Европа бизнеси ассоциацияси автомобиль ишлаб чиқарувчилари қўмитаси хабар берди.
Қўмита маълумотларига кўра, в июне 2016-йилнинг июнь ойида корхонанинг дилерлари томонидан 1136 дона автомобиль сотилган, бу эса 2015-йилнинг шу даврига нисбатан 35 фоизга камдир.
“GM Uzbekistan”нинг Россия бозоридаги улуши 2016-йилнинг январь-июнь ойларида 1,3 фоизни ташкил этди. 2015-йилнинг шу даврида ҳам мазкур кўрсаткичлар ҳудди шундай эди, дея қайд этади қўмита.
2016-йилнинг биринчи ярим йиллиги бўйича “GM Uzbekistan” Россияда автомобиллар сотуви ҳажми бўйича 21-ўринни эгаллади. Ҳисобот даврида “GM Uzbekistan”нинг бирорта ҳам русуми “Топ-25” рўйхатига кира олмади.
Telegram- !
25/04/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |