Абдулла Арипов Тожикистонга ташриф буюрди
29/09/2020 21:30
Абдулла Арипов Тожикистонга ташриф буюрди
29/09/2020 21:30
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги ҳукумат делегацияси Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 7-йиғилишида иштирок этиш учун 2020 йил 29 сентябрь куни Душанбе шаҳрига ташриф буюрди.
Ўзбекистон бош вазирининг матбуот хизмати хабарига кўра, комиссия кун тартибида савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда маданий-гуманитар соҳаларида ва бошқа устувор йўналишларда икки томонлама амалий ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилиш назарда тутилмоқда.
Ташриф доирасида Ўзбекистон – Тожикистон ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида бизнес-форум ва Ишбилармонлар кенгашининг йиғилишини ўтказиш режалаштирилган.
Аввалроқ, Ўзбекистон ва Тожикистон чегараларни очиш ва авиақатновни тиклаш масаласини муҳокама қилишга киришгани хабар қилинганди.
25/04/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |