logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

Ўзбекистон ва Туркманистон: ўзаро ҳамкорлик муҳокама қилинди

Ўзбекистон ва Туркманистон: ўзаро ҳамкорлик муҳокама қилинди

10/06/2020 09:57

Ўзбекистон ва Туркманистон Миллий олимпия қўмиталари бош котиблари ва икки давлат элчихоналари ўртасида видеоконференц алоқа орқали учрашув бўлиб ўтди.

Онлайн-конференцияда Ўзбекистоннинг Туркманистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Акмалжон Кучкаров, Туркманистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Язгули Маммедов, Ўзбекистон МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Туркманистон МОҚ Бош котиби Азат Мурадов ва икки Миллий олимпия қўмиталарининг тегишли департамент вакиллари иштирок этишди.

Учрашув давомида мавжуд икки тарафлама ҳамкорлик Меморандумига мувофиқ пандемия тугагач, ўзаро ўқув-йиғин машғулотлари ўтказиш, спорт фармакологияси ва тиббиёти бўйича ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Туркманистон тарафи Ўзбекистонда анчайин ривожланган спорт турлари – бокс, дзюдо, оғир атлетика, спорт курашлари бўйича биргаликдаги ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этиш мақсадга мувофиқлиги ва ҳозирги кундаги пандемия шароитида спортчиларимиз спорт ҳолатини қандай ушлаб турганликлари билан қизиқди ва бу бўйича Ўзбекистон тарафидан батафсил маълумотлар олинди.

Хабарингиз бор, 2017 йили Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари юқори даражада ташкил этилган эди. Ушбу мусобақада орттирилган бой тажрибадан фойдаланиб, 2025 йили Ўзбекистонда ўтиши режалаштирилаётган ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларида Туркманистон тарафи ўз ёрдамини аямаслиги борасида ҳам суҳбатлашилди.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, юқоридаги ўйинларни ташкил этиш асносида Ашхобод шаҳрида жуда яхши спорт инфратузилмаси яратилди. Спортнинг қатор турлари бўйича жаҳон стандартларига жавоб берадиган спорт иншоотлари барпо этилди. Сув спорт турлари, велотрек мажмуаси дунёдаги саноқли давлатларда мавжуд спорт объектларидан ҳисобланади. Ана шу иншоотларда биргаликда мусобақалар, ўқув-машғулот йиғинларни ўтказиш ҳар икки тараф учун айни муддаодир.

Маълумот учун, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси юқоридаги каби қатор мамлакатлар Миллий олимпия қўмиталари билан яхши алоқаларни йўлга қўйган. Россия, Хитой, Жанубий Корея, Туркманистон, Япония давлатлари билан икки тарафлама ҳамкорлик бўйича меморандумлар мавжуд. Ҳозирги кунда Литва, Озарбайжон, Қозоғистон, Венгрия, Ирландия, Қувайт давлатлари билан ўзаро ҳамкорлик бўйича меморандум ва келушувларга эришиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

 

Оҳирги янгиликлар

ФАО 14 та кичик иссиқхонани Қашқадарё вилояти аҳолисига беғараз тақдим этди

15/01/2021Батафсил

Миллий палата лойиҳаси: инсультни дастлабки 4 соатда аниқлаш

14/01/2021Батафсил

Инвестиция лойиҳалари тақдимот қилинди

12/01/2021Батафсил

МБ валюта курслари 12/01/2021

$ 1 10473.20 +0.227%
€ 1 12796.16 +0.268%
₽ 1 141.29 +0.598%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2021 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+