“Ўзбекистон Буюк Британия” дўстлик жамиятининг раиси Ўзбекистонга ташриф буюрди
02/07/2016 16:44
“Ўзбекистон Буюк Британия” дўстлик жамиятининг раиси Ўзбекистонга ташриф буюрди
02/07/2016 16:44
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Ўзбекистон Буюк Британия” дўстлик жамиятининг раиси доктор Хартли Бут Ўзбекистонга ташриф буюрди.
2016-йилнинг 30-июнь куни Хартли Бут Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида музокаралар олиб борди.
Учрашув давомида ҳамкорликнинг айрим масалалари муҳокама қилинди. Жумладан, икки томонлама савдо-иқтисодий, инвестицион ва технологик ҳамкорлик соҳасидаги долзарб масалалар, уларни амалга оширилишининг ҳолати муҳокама қилинди.
Томонлар шунингдек, жорий йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтадиган навбатдаги Савдо ва саноат бўйича Ўзбекистон – Буюк Британия кенгашининг мажлисига тайёргарлик масалаларини муҳокама қилишди.
Асосий эътибор, турли хилдаги маъданий-маърифий тадбирлар уюштириш орқали, “Ўзбекистон Буюк Британия” дўстлик жамиятининг фаолиятини фаоллаштиришга қаратилди.
Telegram- !
19/04/2024Батафсил
$ 1 | 12667.00 | +0.022% |
1 | 13481.49 | -2.022% |
₽ 1 | 135.77 | -0.506% |