Ўзбекистон ва Франция июль ойида ҳукуматлараро мажлис ўтказишади
30/06/2016 14:46
Ўзбекистон ва Франция июль ойида ҳукуматлараро мажлис ўтказишади
30/06/2016 14:46
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон ва Франция 2016-йилнинг июль ойида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро мажлис ўтказишни режалаштиришмоқда.
Франциянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Жак-Анри Эльс Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида музокаралар олиб борди.
Учрашув давомида икки томонлама савдо-иқтисодий, инвестицион ва молия-техник ҳамкорлик соҳасидаги долзарб масалалар, Франция компаниялари иштирокидаги қўшма лойиҳаларнинг амалга оширилишининг ҳолати муҳокама қилинди.
Томонлар шунингдек, 2016-йилнинг 20-июль куни Тошкент шаҳрида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ўтадиган Ўзбекистон-Франция Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдагисига тайёргарлик масалаларини кўриб чиқишди.
Telegram- !
24/04/2024Батафсил
$ 1 | 12667.00 | +0.022% |
1 | 13481.49 | -2.022% |
₽ 1 | 135.77 | -0.506% |