Икки ёш чавандозимиз халқаро мусобақа совриндорига айланишди
23/04/2019 16:07
Ikki yosh chavandozimiz xalqaro musobaqa sovrindoriga aylanishdi
23/04/2019 16:07
Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) - Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган “Аллюр” от спорти клубида “FEI Jumping Children`s Classic Final-2019” халқаро болалар мусобақаси якунига етди. Мазкур мусобақада дунёнинг 12 мамлакатидан ташриф буюрган ёш чавандозлари куч синашишди.
Қувонарлиси, ушбу мусобақада терма жамоамиз вакиллари 1 тадан олтин ва бронза медалларини қўлга киритдилар. Ҳамюртларимиз орасида Мирёқуб Исмоилов ўзининг «Лэди» лақабли тулпорида энг яхши натижани қайд этди. Кумуш медаль россиялик Дарья Кукушкинага насиб этган бўлса, терма жамоамизнинг бошқа бир вакили Зокир Тўражонов бронза медали билан тақдирланди.
Манба: Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси.
23/04/2024Батафсил
22/04/2024Батафсил
$ 1 | 12667.00 | +0.022% |
1 | 13481.49 | -2.022% |
₽ 1 | 135.77 | -0.506% |