logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

Model Daler Yusuf O'zbekistonning Malayziyadagi turizm elchisi etib tayinlandi

Модел Далер Юсуф Ўзбекистоннинг Малайзиядаги туризм элчиси этиб тайинланди

19/04/2019 21:49

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) - Малайзиялик актёр ва модел Далер Юсуф Ўзбекистоннинг Малайзиядаги туризм элчиси этиб тайинланди. 18 апрель куни Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчиси Равшан Усмонов актёрга бу ҳақдаги тегишли сертификатни топширди.

Далер Юсуф (ҳақиқий исм-шарифи — Далер Ҳамроқулов) — асли Сурхондарё вилоятидан. Актёр профессионал фаолиятини 2010 йилда бошлаган, Малайзия, Сингапур ва Индонезия каналларида эфирга узатилган 10 дан ортиқ бадиий фильм ва сериалларда, шунингдек, мусиқий клип ва телерекламаларда суратга тушган. Далер Юсуф кино ва мода соҳасида бир қанча мукофотларни қўлга киритган.

Туризм бренд элчиси ўз вазифасига киришиб, Малайзия жамиятини Ўзбекистоннинг ижтимоий-маданий ҳаёти билан таништиришни бошлаб юборди, дея қайд этди матбуот хизмати. Далер Юсуф республиканинг маданий-тарихий ва архитектура ёдгорликлари акс этган фото ва видеоматериалларни эълон қилмоқда. Актёр фан-клуб учун Ўзбекистон ташриф ташкил этиш ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида тақибчилари ўртасида республиканинг маданий-тарихий ёдгорликлари ҳақида викториналар ўтказишни режалаштирмоқда.

Манба: ТИВ расмий сайти.

Охирги янгиликлар

Республика ишчи гуруҳи: пойтахт натижалари

30/01/2023Батафсил

Сирдарёда 5 гектар ерни 40 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

28/01/2023Батафсил

Асосийси миқдор эмас, балки самарадорлик

28/01/2023Батафсил

МБ валюта курслари 27/01/2023

$ 1 11320.02 +0.242%
€ 1 12334.29 +0.380%
₽ 1 164.02 +0.098%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2022 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+