Beeline Албанияда CAMEL-роуминг географиясини кенгайтирмоқда
16/06/2016 15:58
Beeline Албанияда CAMEL-роуминг географиясини кенгайтирмоқда
16/06/2016 15:58
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Алоқа оператори Beeline CAMEL-роумингнинг навбатдаги кенгайиши ҳақида хабар беради. Vodafone (Албания) компанияси билан ҳамкорлик шартномаси имзоланди.
Эслатиб ўтамиз, CAMEL-роуминг хизмати исталган мусбат балансда, яъни абонент баланси $0 га тенг бўлгунига қадар $50 кафолатли бадалсиз “Beeline” алоқасидан фойдаланиш имконини беради. Бунда ҳисобдаги маблағ реал вақт режимида ечиб олинади.
CAMEL - роуминг активлаштиришни талаб қилмайди, чунки хизмат телефонда автоматик тарзда ёқилган. Хизматдан олдиндан тўлов тизимидаги тариф режаларидан фойдаланувчи абонентлар - жисмоний шахслар ҳисобларида исталган мусбат қолдиқ бўлганида фойдаланишлари мумкин.
Telegram- !
25/04/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |