logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

Зиёрат туризми бўйича халқаро форум

Зиёрат туризми бўйича халқаро форум

10/02/2019 17:34

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Жорий йилнинг 21-23 февраль кунлари Ўзбекистонда зиёрат туризми бўйича илк халқаро форум бўлиб ўтади. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Бухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари, Ташқи ишлар вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда мамлакатимизнинг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад зиёрат туризмини ривожлантириш соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, бу йўналишга тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш, Ўзбекистонни зиёрат туризмининг йирик марказларидан бири сифатида эътироф этиш ва “Ҳалол“ стандартини жорий этишдан иборат.

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилаётган форумда маҳаллий ва хорижий олимлар, теологлар, зиёрат туризми соҳасидаги эксперт ва мутахассислар иштирок этади.

Тадбирнинг биринчи куни ОАВ вакиллари учун матбуот анжумани ҳамда форум меҳмонлари ва иштирокчилари учун Бухоронинг диққатга сазовор жойлари бўйлаб таништирув экскурсияси ташкил этиш режалаштирилган.

Форумнинг иккинчи куни Бухородаги Ёшлар марказида тадбирнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. Бу ерда хорижий экспертлар иштирокида мамлакатимизнинг зиёрат туризми салоҳиятини ошириш масалаларига бағишланган учта шўъба сессияларини ўтказиш ҳамда юртимиз маданий-тарихий марказларининг Ислом маданияти ва цивилизациясини ривожлантиришдаги роли тўғрисида декларация имзоланиши ҳам кўзда тутилган.

Йиғилиш якунларига кўра, хорижлик шериклар билан инвестиция шартномаларини имзолаш кутилмоқда.

Форумнинг сўнгги кунида тадбир меҳмонлари учун Самарқанднинг диққатга сазовор жойлари бўйлаб таништирув тури ўтказилади.

Манбаа: Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали.

Охирги янгиликлар

Ўзбекистон ва БАА етакчилари кўп қиррали шерикликни янада кенгайтириш муҳимлигини таъкидладилар

03/12/2023Батафсил

Ўзбекистон Президенти “Tadweer” компанияси раҳбарини қабул қилди

03/12/2023Батафсил

Ўзбекистон Президенти “Air Products” компанияси билан ҳамкорликдаги жорий ва истиқболли лойиҳаларни муҳокама қилди

03/12/2023Батафсил

МБ валюта курслари 15/11/2023

$ 1 12289.98 +0.072%
€ 1 13169.94 +0.325%
₽ 1 134.50 +0.817%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2022 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+