Ўзбекистон ва АҚШ маслаҳатлашувлар ўтказадилар
17/01/2016 19:25
Ўзбекистон ва АҚШ маслаҳатлашувлар ўтказадилар
17/01/2016 19:25
Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 19-21 январь кунлари АҚШга ташриф буюради.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизмати хабарига кўра, 2016 йилнинг 19-21 январь куни ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси АҚШга ташриф буюради. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВнинг матбуот хизмати хабар тарқатган.
Ташриф давомида Вашингтон шаҳрида Ўзбекистон-АҚШ сиёсий маслаҳатлашувларининг навбатдаги раунди бўлиб ўтади.
Ўзбекистон делегацияси Давлат департаменти ва бошқа муассасаларда икки томонлама учрашувлар ва музокаралар ҳам ўтказади.
28/03/2024Батафсил
$ 1 | 12570.00 | +0.024% |
1 | 13698.79 | -0.378% |
₽ 1 | 136.91 | -0.270% |