BP: Ўзбекистонда тасдиқланган нефть захираси 0,1 млрд. тоннани ташкил этади
13/06/2016 11:36
BP: Ўзбекистонда тасдиқланган нефть захираси 0,1 млрд. тоннани ташкил этади
13/06/2016 11:36
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2015-йил якунларига кўра, Ўзбекистонда тасдиқланган нефть захираси 0,1 млрд. тонна(0,6 млрд. баррель)ни ташкил этади. Бу ҳақда британиянинг British Petroleum (BP) дунё энергетикаси бўйича тайёрланган ҳисоботида хаба беради.
Ҳисоботда келтирилишича, Ўзбекистоннинг табиий газ захиралари 1,1 трлн. кубометрни ташкил қилган.
Ўзбекистоннинг тасдиқланган нефть ва газ захиралари 2014-йил билан солиштирганда сақланиб қолинган.
BPнинг маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2015-йилда нефть қазиб олишни 3,1% га - 3 млн. тонн нефтгача камайтирди. Компаниянинг қайд этишича, Ўзбекистон кунига ўртача 64 минг. баррель нефть (2014-йилга қараганда 3,1% кам) қазиб олган.
BPнинг қайд этишича, Ўзбекистонда 2015-йилда 57,7 млрд. куб метр газ қазиб олинган, бу 2014-йилга қараганда 0,8% кўпроқ (57,3 млрд. куб метр газ)дир.
Telegram- !
24/04/2024Батафсил
$ 1 | 12667.00 | +0.022% |
1 | 13481.49 | -2.022% |
₽ 1 | 135.77 | -0.506% |