Ўзбекистон ва Қозоғистон янги авиарейсларни очишлари мумкин
09/06/2016 13:02
Ўзбекистон ва Қозоғистон янги авиарейсларни очишлари мумкин
09/06/2016 13:02
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон ва Қозоғистон авиакомпаниялари Остонадан Ўзбекистонга бир қанча янги авиарейсларни очишни режалаштиришмоқда. Бу ҳақда Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Ерик Утембаев хабар берди.
Унинг қайд этишича, янги рейслар “ЭКСПО-2017” кўргазмасининг ўтказилиши даврида очилади. Элчининг қайд этишича, мазкур кўргазмага 5-6 млн. нафарга яқин одам ташриф буюриши, ҳамда уларнинг бир қисми Ўзбекистоннинг сайёҳлик марказларига ташриф буюришлари мумкин.
Элчининг қайд этишича, Ўзбекистон ва Қозоғистондаги вазирлик ва компаниялар мазкур ташаббусни муҳокама этдилар. Шунингдек, Тошкент, Самарқанд ва Бухорога ҳам рейсларни ташкиллаштириш режалаштирилмоқда.
Telegram- !
25/04/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |