“EgyptAir” самолёти муваффақиятли Пекинга учиб кетди
09/06/2016 12:18
“EgyptAir” самолёти муваффақиятли Пекинга учиб кетди
09/06/2016 12:18
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 8-июнь куни эрталаб Қоҳира-Пекин йўналиши бўйича парвозга чиққан Миср авиакомпаниясига қарашли А-330-220 самолёти фавқулодда ҳолатда Урганчга қўнган эди. Самолёт кечанинг ўзидаёқ муваффақиятли Пекинга учиб кетди. Бу ҳақда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Матбуот хизмати хабар беради.
“2016-йилнинг 8-июнь куни эрталаб Қоҳира-Пекин йўналиши бўйича парвозга чиққан Миср авиакомпаниясига қарашли А-330-220 самолёти саҳнида портловчи қурилма бўлиши мумкинлиги ҳақида ахборот тушди. Самолёт саҳнида 17 та экипаж аъзолари ва 118 та йўловчи бор эди”, - дейилади авиакомпания хабарида.
“Шу муносабат билан ўзбекистонлик авиация органларига кўрсатиб ўтилган авиалайнерни зудлик билан қўндириш ҳақида сўровнома тушди. 8:00да Миср авиакомпанияси самолёти Урганч аэропортига муваффақиятли қўнди”, - дея қайд этилади хабарда.
Олиб борилган текширишлардан сўнг ҳаво кемасининг парвозига рухсат берилди ва самолёт муваффақиятли Пекинга учиб кетди.
Telegram- !
25/04/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |