logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

«LG CNS» компанияси президенти Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига ташриф буюрди

«LG CNS» компанияси президенти Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига ташриф буюрди

12/04/2016 14:01

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Жорий йилнинг 7 апрель куни Жанубий Кореянинг «LG CNS» компаниясининг янги сайланган президенти Ким Ён Соб бошчилигидаги делегация Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига ташриф буюрди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014-йил 19-сентябрь ПҚ-2237 сонли «Ахборот тизимлари ва дастурий таъминот маҳсулотларини ишлаб чиқиш соҳасига чет эл инвестициясини жалб қилиш тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ, Корея Республикасининг «LG CNS» компаниясининг катта тажрибаси ва кенг имкониятларини ҳисобга олиб, «LG CNS Uzbekistan» Ўзбекистон-Корея қўшма корхонаси ташкил этилган эди.

Қўшма корхона фаолиятининг асосий йўналиши дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқиш, аппаратли-дастурий комплексларни ўрнатиш ва жорий этиш, шунингдек, «Электрон ҳукумат» тизими ва иқтисодиётнинг реал сектори корхоналари учун лойиҳа ва техник ҳужжатларни шакллантириш бўлиб ҳисобланади.

Учрашув мобайнида томонлар «LG CNS Uzbekistan» қўшма корхонаси томонидан айни пайтда амалга оширилаётган лойиҳалар ва истиқболдаги ривожи хусусида фикр-мулоҳазаларини баён этдилар. Хусусан, халқаро андаза талабларига жавоб берадиган дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқариш, корхонага малакали мутахассисларни жалб этиш ва маҳаллий кадрлар салоҳиятини ошириб бориш, хорижий бозорга чиқиш билан боғлиқ жиҳатлар юзасидан фикр алмашилди.

«LG CNS» Компаниясига 1987-йилда «LG» корпорацияси томонидан асос солинган. Жанубий Кореянинг ахборот технологиялари хизматларини кўрсатиш соҳасида энг йирик компанияси бўлиб ҳисобланади. Компания бутун жаҳонда 10 дан ортиқ минтақавий офисларига эга ҳамда унда фаолият юритувчи ходимларининг сони 10 мингдан ортиқ. «LG CNS» компанияси ахборот технологиялари, консалтинг, тизимли ва тармоқ интеграцияси, бизнес-жараёнлари ва ахборот технологиялари аутсорсинги соҳасида ихтисослашган.

Охирги янгиликлар

Республика ишчи гуруҳи: пойтахт натижалари

30/01/2023Батафсил

Сирдарёда 5 гектар ерни 40 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

28/01/2023Батафсил

Асосийси миқдор эмас, балки самарадорлик

28/01/2023Батафсил

МБ валюта курслари 27/01/2023

$ 1 11320.02 +0.242%
€ 1 12334.29 +0.380%
₽ 1 164.02 +0.098%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2022 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+