БМТ: 2016-йилда Ўзбекистонда ЯҲМ ҳажми 7% га ошади
25/01/2016 12:31
БМТ: 2016-йилда Ўзбекистонда ЯҲМ ҳажми 7% га ошади
25/01/2016 12:31
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йили Ўзбекистоннинг ялпи ҳудудий маҳсулотлари ҳажми 7 % га ошади. Бу ҳақда БМТнинг “Жаҳон иқтисодий ҳолати ва 2016-йил истиқболлари” деб номланган маърузасида келтирилган.
БМТ ҳисоботига кўра, 2017-йилдаги Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиши 6,9% даражасида бўлиши кутилмоқда. БМТ экспертларининг ҳисоб-китобларига кўра, 2015-йили Ўзбекистоннинг ялпи ҳудудий маҳсулотлари ҳажми 8 % ни ташкил этди.
Ўзбекистон ва Туркманистон ЯҲМ ҳажмининг ўсиши борасида МДҲ орасида етакчилик қилишади. 2016-йилда Туркманистон иқтисодиётининг ўсиши 10,5% ни ва 2017-йилда 9,9% ни ташкил этади.
2015-йилда Ўзбекистонда инфляция даражаси 11% ни ташкил этди. БМТ прогнозига кўра, 2016-йилда Ўзбекистонда инфляция даражаси 9,9% ни ва 2016 йилда 8% ни ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳукумати маълумотларига кўра, 2015 йил якунларига кўра Ўзбекистон иқтисодиёти 8% га ўсди. Ўзбекистон ҳукуматининг таҳминига кўра, 2016 йилдаги ЯҲМ ҳажми 7,9% ни ташкил этади.
28/03/2024Батафсил
$ 1 | 12570.00 | +0.024% |
1 | 13698.79 | -0.378% |
₽ 1 | 136.91 | -0.270% |